...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андижон, Сирдарё, Жиззах вилоятлари адлия бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланди


12:37, 16.01.2019 Жамият
 3 718

Кечанинг ўзида Адлия вазирининг тегишли буйруғига биноан Андижон, Сирдарё, Жиззах вилоятлари адлия бошқармаларига бошлиқлар тайинланди.

Кеча, 15 январь куни Ўзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган қарорга биноан Адлия вазирига икки янги ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Кечанинг ўзида Адлия вазирининг тегишли буйруғига биноан Андижон, Сирдарё, Жиззах вилоятлари адлия бошқармаларига бошлиқлар тайинланди.
 
Абдумуталиб Дадажонов – Андижон вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Ҳозирги кунга қадар Адлия вазирлиги Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармасининг бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
 
Жамшидхон Нуритдинов – Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Шу кунга қадар Тошкент вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
 
Шокир Саидов — Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Шу кунгача Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Теглар:Андижон янги бошлиқлар тайинланди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар