...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Саудия Арабистони футболчилари Лондондаги теракт қурбонларини хотирлашдан бош тортди


14:24, 10.06.2017 Спорт
 3 865

Футболчилар Лондондаги терактда қурбон бўлганлар хотираси учун майдон марказига тўпланишдан бош тортишган.

Одатга кўра, футбол ўйинларига бир-икки ҳафта қолганида кимдир мудҳиш воқеалар қурбонига айланса, албатта, футбол ўтказиладиган куни марҳумлар ҳурматини бажо келтириш учун ҳар икки жамоа ҳам майдон марказида тўпланиб, бир дақиқалик сукут сақлайди.
 
8 июнь, пайшанба куни ЖЧ-2018 саралаши учинчи босқичидан ўрин олган Австралия - Саудия Арабистони (3:2) ўйинидан эса бунинг акси кузатилди. Яъни Саудия Арабистони терма жамоаси футболчилари Лондондаги терактда қурбон бўлганлар хотираси учун майдон марказига тўпланиб, бир дақиқалик сукут сақлашдан бош тортишди. Шунингдек, захира ва терма жамоа мураббийлари воқеа қурбонларига ҳурмат кўрсатишни инкор этишган.
 
Ушбу ҳолат Австралиядаги Аделаида шаҳрида жойлашган “Adelaide Oval” стадионида бўлиб ўтди. Ҳакамлар бир дақиқалик сукут сақлаш учун ҳуштак чалишганида, арабистонликлар майдон марказига келишдан бош тортишди. Бу вақтда эса Австралия терма жамоаси майдон марказида марҳумлар хотирасига ҳурмат учун бир дақиқалик сукут сақлаётганди.
 
Саудия Арабистони футбол федерацияси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Австралияга қарши кечган ўйиндаги воқеа юзасидан расман кечирим сўради.
 
“Футболчилар Лондондаги терактда қурбон бўлганлар хотирасига ҳурматсизлик қилиш ёки уларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирмаслик фикридан буткул йироқлар. Бизнинг федерация терроризм ва диний экстремизмнинг барча соҳаларини қоралайди ва қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ҳамда Буюк Британия халқига чуқур ҳамдардлигини билдиради”, дейилади баёнотда.
 
Эслатиб ўтамиз, Англия пойтахти Лондонда 4 июнга ўтар кечаси иккита теракт содир этилди. Терактлар оқибатида 8 киши ҳалок бўлган, 32 нафарга яқин одам жароҳат олган.
 
Айрим маълумотларга кўра, одамларни босиб кетган автомобиль ичидан 3 нафар қуролланган одам чиқиб келган, икки нафарини полиция отиб ўлдирган, бир нафари қочишга улгурган.
Легионер

Теглар:Саудия Арабистони Лондон Австралия Аделаида ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!