...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия Қошиқчи ишини халқаро судга беришга тайёр


16:54, 10.12.2018 Олам
 2 048

Абдулҳамид Гул Саудия Ҳукмрон доираларининг ҳамкорлик борасидаги позицияларини танқид қилди.

Туркия зарур бўлса, журналист Жамол Қошиқчи ишини халқаро даражада кўриб чиқиш учун тақдим этишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат адлия вазири Абдулҳамид Гул маълум қилган.
 
“Биз ҳам техник, ҳам юридик тайёргарликни кўрдик. Шундай экан тегишли қарор қабул қилинса иш халқаро суд органларига берилади. Бу ҳеч қандай шарт билан ҳам бости-бости қилиб бўлмайдиган ваҳший қотиллик ва уни фош қилиш керак”, деган вазир Абдулҳамид Гул.
 
У расмий Ар-Риёд конструктив ҳаракат қилиши кераклигини, аммо ҳозиргача расмий Анқара бундай ҳолатни кўрмаганини таъкидлаган.
 
Шу билан бирга Гул Саудия Ҳукмрон доираларининг ҳамкорлик борасидаги позицияларини танқид қилган. У қиролликнинг жиноятда гумонланаётган фуқароларини тергов учун Туркияга бермаётганини таъкидлаган.
 
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони бошқарув тузумига мухолиф журналист Жамол Қошиқчи 2 октябрь куни Истанбулдаги қироллик консулхонасига кириб, қайтиб чиқмади. Туркия журналист ўлдирилганини иддао қилиб, текширув бошлади.
 
Саудия орадан 18 кун ўтибгина Жамол Қошиқчи ўлдирилганини тан олган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Жамол Қошиқчи Саудия Арабистони-Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!