...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун МТЖ Австралияга қарши майдонга тушади


13:32, 21.01.2019 Спорт
 3 813

Шу пайтга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралияга қарши учта ўйин ўтказган.

Бугун, 21 январь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган учрашувда Австралияга қарши майдонга тушади. Ўйин Ал-Айн шаҳридаги “Халифа бин Зайд“ стадионида маҳаллий вақт билан соат 18:00да (Тошкент вақти билан соат 19:00да) бошланади.
 
Шу пайтга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралияга қарши учта ўйин ўтказган. Учала ўйинда ҳам  мағлубиятга учраган.
 
Мазкур баҳсни қатарлик ҳакам Абдулраҳмон Иброҳим Ал-Жассим бошқариб боради. Унга ён чизиқларда ҳамюртлари Толиб Салим Ал-Марри ва Сауд Аҳмад Ал-Мақалеҳ ёрдам беради.
 
Дарвоза ортида қатарлик Ҳамис Муҳаммад Ал-Маррий ва Аҳмад Абу Бакр Саид Ал-Каф ишлайди. Тўртинчи ҳакам Дения Гедара Палита — Шри-Ланкадан.
 
Учрашув Ал-Айн шаҳридаги “Халифа бин Зайд” стадионида бўлиб ўтади.
 

Теглар:МТЖ МТЖ-Австралия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!