...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ван И: “Фаластин халқи ўз давлатига эга бўлиши керак”


12:45, 22.12.2017 Олам
 1 864

Ван Ининг фикрича, ўнлаб йиллар давомида, Фаластин давлатининг барпо этилмай келаётгани – тарихий фожиадир, бундай ҳолат бошқа давом этиши мумкин эмас.

АҚШ президенти Дональд Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти, деб тан олиши натижасида Яқин Шарқдаги вазият янада кескинлашиб кетди. Бутун дунёдаги етакчи давлатлар сиёсатчилари, халқаро сиёсатшунослар юзага келган  вазиятга турлича баҳо бермоқдалар.
 
Хитой Ташқи ишлари вазири Ван И ҳам Исроил-Фаластин муаммосига ўз муносабатини билдирди. Унинг фикрича, ўнлаб йиллар давомида, Фаластин давлатининг барпо этилмай келаётгани – тарихий фожиадир, бундай ҳолат бошқа давом этиши мумкин эмас.
 
Ван И ўз фикрини давом эттириб, “Биз халқаро жамоатчиликнинг орзу-ниятлари ва фаластин халқининг ўз давлати бўлиши ҳуқуқига эга эканлигидан келиб чиқиб, иш юритишимиз керак... БМТнинг бу тўғрида қарор қабул қилганига етмиш йил бўлди, аммо Фаластиннинг давлат барпо этиш тўғрисидаги орзуси амалга ошмади. Бу тарихий фожиа давом этмаслиги керак”, деган.     
 
Хитой вазири, икки давлат барпо этиш – муаммоларни ҳал қилишнинг ечимидир, деб таъкидлаган. 
 

Теглар:Ван И 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!