...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон-Хитой муносабатлари муҳокама қилинди


13:25, 24.05.2016 Жамият
 2 467

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди.

Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири Ван И 22 май куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келаётгани ҳақида хабар берган эдик. Кеча, 23 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар Вазири Ван И билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Суҳбат чоғида икки томон алоқаларининг долзарб масалалари ва уларни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
 
Вазирлар бўлажак олий даражадаги Ўзбекистон-Хитой учрашувларининг дастури ва кун тартиби лойиҳаларини муҳокама қилишди.
 
Мулоқот давомида 2015-2016-йилларда Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислигининг самарали якунлари ва Тошкент шаҳрида бўладиган юбилей Саммитининг муваффақиятли ўтказилишидан икки томон ҳам манфаатдор эканлигини тасдиқланди.  Ўз ишини бошлаётган ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг кенгаши йиғилиши мазкур Саммитга тайёргарлик кўришнинг муҳим босқичи бўлиб хизмат қилади.
 
Учрашувда баъзи халқаро ва минтақавий масалалар ҳам кўриб чиқилди.
 
Музокараларда Хитой Элчиси Сунь Лицзе иштирок этди.

Теглар:Ўзбекистон-Хитон Хитой ТИВ Абдулазиз Камилов Ван И Сунь Лицзе 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар