...
МЕНЮ
ONLINE TV

ХХР Ҳиндистон ҳарбийларини ўз ҳудудидан чиқишини талаб қилмоқда


08:42, 26.07.2017 Олам
 2 242

Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги келишмовчилик ҳолати жорий йил июнь ойининг охирларида юзага келган.

Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири Ван И Ҳиндистон ҳукуматини Сикким штатидаги Хитой ҳудудидан олиб чиқиб кетишини талаб қилмоқда.
 
Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги келишмовчилик ҳолати жорий йил июнь ойининг охирларида юзага келган бўлиб, ҳинд ҳарбийлари ноқонуний равишда Хитой чегараларини бузиб ўтган.
 
Хитой томонининг маълум қилишича ҳинд ҳарбийлари хитойлик ҳарбийларнинг Дунлан туманидаги фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқдалар. Данлун тумани Тибет мухтор республикаси ҳудудида жойлашган бўлиб, ушбу ҳудуддаги сепаратистик ҳаракатлар Хитой яхлитлигига таҳдид қилмоқда.
 
Маълумот учун, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Сикким штати ҳудудидаги хитой-ҳинд чегара майдони статуси 1890 йилда Хитой ва Буюк Британия ўртасидаги шартномага асосан белгиланган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Хитой Ван И Сикким штати Тибет 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!