...
МЕНЮ
ONLINE TV

Уругвай билан ўйинга бир кун қолганда Ўзбекистон терма жамоаси Колумбия таклифини рад этди


14:25, 07.06.2018 Спорт
 5 749

Колумбияликлар ЖЧ-2018 бошлангунига қадар Европада Ўзбекистон билан ўйнашни истаган.

Хамес Родригес бошчилигидаги Колумбия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича таклиф билан чиқди. Бу ҳақда “Оламспорт” нашри хабар бермоқда.
 
Хабарда айтилишича, колумбияликлар ЖЧ-2018 бошлангунига қадар Европада Ўзбекистон билан ўйнашни истаган. Бироқ, ЎФА ушбу таклифга рад жавобини берган.
 
Бунга аввало терма жамоанинг 8 июнь куни Монтевидео шаҳрида Уругвай билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши сабаб қилиб кўрсатилган. Бундан ташқари, Колумбия 12 июнь куни Россиянинг Қозон шаҳрига етиб бориши керак. Демак ўйин 12 июньга қадар ўтказилиши керак бўлган.
 
Эртага, 8 июнь куни майдонга тушадиган Ўзбекистон терма жамоасининг Уругвайдан қайтиб келишига вақт жуда камлиги ҳам таклифга рад жавоб берилишига сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Устига-устак 10-12 июнь кунлари Суперлигада 15-тур баҳслари бўлиб ўтади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон МТЖ Колумбия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!