...
МЕНЮ
ONLINE TV

Унча-бунча давлатда йўқ тиббий техника Ўзбекистонга олиб келинди


16:02, 28.08.2018 Саломатлик
 7 664

IMRT/VMAT ускуналарининг қўшимча равишда йўлланилиши эса, ҳаёт учун муҳим бўлган аъзоларга доза юкламасининг кескин камайишига, нурдан кейинги асоратлар хавфининг қисқаришига ва аниқ жараёнга нисбатан оптимал нур терапия ўтказишга имкон беради.

Бугун, 28 август куни Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида “Elekta Infinity” фирмасининг замонавий чизиқли тезлаткич нур бериш ускунасининг фойдаланишга топширилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов иштирок этди.
 
Маълумки, нур терапия – онкологик беморларни даволашдаги асосий усуллардан бири ҳисобланади. У жарроҳлик усули билан бирга комбинирланган ва алоҳида шаклда қўлланилади. Ушбу усул паллиатив ва симптоматик даво учун ҳам ишлатилади. Ривожланган давлатларда нур терапия онкологик беморларнинг 60 фоиздан ортиғини даволашда қўлланилади. Марказнинг нур терапия ўтказувчи чизиқли тезлаткичи билан таъминланиши эса йилдан йилга ривожланиб, янгиланиб бораётган янги технологияларни амалиётда қўллаш имконини беради ва нур терапия ўтказиладиган беморлар контингентининг ортишига, уларнинг ҳаёт сифати ва даволаш натижаларининг яхшиланишига олиб келади.
 
“Ушбу ноёб ва замонавий ускуна жаҳоннинг етакчи клиникаларидагина мавжуд бўлиб, Ўзбекистонда ҳам илк бор онкологик беморларни мана шундай илғор нур терапия ёрдамида даволаш имкони яратилмоқда. Замонавий нур терапиянинг ўрни ва имкониятлари жуда кенг бўлиб, ушбу ускуна нишонга максимал аниқ даволовчи доза беради ва соғлом тўқима ҳамда аъзоларнинг зарарланиш эҳтимолини кескин камайтиради. Натижада, даволаш самарадорлиги ортади, ремиссия даври узаяди, ҳаёт сифати яхшиланади, ножўя таъсирларнинг камайиши ҳисобига беморлар ногиронлиги камаяди, онкологик беморларнинг шифохонада бўлиш даври қисқаради. Бундай самараларга эришиш учун нур терапиянинг ушбу замонавий ҳажмли (3D) конформациялаш усули дунёнинг ривожланган давлатларида ҳам кенг қўлланилади”, дейди вазир Алишер Шодмонов.
 
IMRT/VMAT ускуналарининг қўшимча равишда йўлланилиши эса, ҳаёт учун муҳим бўлган аъзоларга доза юкламасининг кескин камайишига, нурдан кейинги асоратлар хавфининг қисқаришига ва аниқ жараёнга нисбатан оптимал нур терапия ўтказишга имкон беради. Бугунги кунда бош-бўйин, кўкрак қафаси, қорин бўшлиғи ва кичик чаноқ аъзолари ўсма касалликларини даволашда ривожланган давлатларда ушбу технология “олтин” стандарт ҳисобланади. Бундан ташқари, нур терапиянинг ротацион услубда тутамлар интенсивлигини модуляция қилиш  (VMAT) натижасида, ускунанинг ўтказувчанлик қобилияти вақтининг 2-3 баробар қисқаришига эришилади. Бу эса, ўз навбатида  ўпка, простата бези каби ҳаракатчан аъзолардаги ўсма нишонларини даволашда жуда муҳимдир.

Теглар:Алишер Шодмонов онокология онкологик касалликлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!