...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. Сабина Тошкенбоева кумуш медаль соҳибаси, Нуринисо Усмонова эса...


15:44, 28.08.2018 Спорт
 3 139

Ўзбекистон спорт делегациясининг умумжамоа ҳисобидаги медаллар сони 32 тага етди.

Осиё ўйинларининг ўнинчи кунида Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига яна битта кумуш медаль қўшилди.
 
Бадиий гимнастика бўйича яккалик баҳсларининг финалида иштирок этган ўзбекистонлик спортчи Сабина Ташкенбаева 66.850 минг очко тўплаб кумуш медаль соҳибасига айланди.
 
Олтин медаль қозоғистонлик Алина Одилхоновага насиб этди. Афсуски ушбу баҳсларда яна бир бадиий гимнастикачи Нуринисо Усмонова бронза медаль соҳибасига айланиши мумкин эди. Аммо хитойлик Жао Ятинг бунга йўл қўймади.




 
Шу тариқа, Ўзбекистон спорт делегациясининг умумжамоа ҳисобидаги медаллар сони 32тага етди.
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Маъруфжон Асқаров

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games Сабина Ташкенбаева Нуринисо Усмонова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!