...
МЕНЮ
ONLINE TV

Улуғбек Раҳматуллаев: “Хушхабарни биринчи бўлиб ота-онамга етказдим”


14:11, 25.08.2016 Шоу-бизнес
 7 705

Улуғбек Раҳматуллаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига кўра, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан мукофотланди.

Кеча, 24 август куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Унга кўра, хонанда Улуғбек Раҳматуллаев Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан мукофотланди. Қувончи ичига сиғмаган Раҳматуллаев уни қўллаб-қувватлаган мухлисларига миннатдорчилик билдириб, қуйидаги сўзларни ёзиб қолдирди.
 
“Бугун ўзгача кун бўлди. Яхши ниятлар, албатта, ижобат бўлади. Кичик меҳнатимизни шундай катта унвон билан тақдирлашганидан бошим осмонга етди. Қувончим чексиз. Биринчи бўлиб отам ва онамга айтдим, улар ҳам жуда қувонишди. Шундай тинч ва фаровон юртда яшаётганимиз, хотиржам ижод қилаётганимиз ҳамда ижод маҳсулларимизни халқимизга тақдим этаётганимиз учун Яратганга беҳисоб шукр! Бу унвон янада масъулият юклайди, албатта. Янада ижод қилишга ундайди. Яна бир бор ҳаммага тилаклар учун катта раҳмат Мана шу юртда туғилиб, шу юртга хизмат қилаётганимдан хурсандман”.
 
Президент фармонига биноан, Улуғбек Раҳматуллаевдан ташқари Ўзбек миллий академик драма театри актёрлари Эркин Комилов “Фидокорона хизматлари учун” ордени, Гавҳар Зокирова ва Зуҳра Ашурова Ўзбекистон халқ артисти унвони, хонанда Милена Мадмусаева Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони, хонандалар Акбар Отамуҳаммедов, Манзура Йўлдошева, Машҳурбек Раимжонов, актриса Наргиза Абдуллаева, актёр Расулхон Қодирхонов “Шуҳрат” медали билан тақдирланди

Теглар:Улуғбек Раҳматуллаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

sh
13:53 27.10.2016

Agar shu bolani ashulasi 1oydan kupro eshitishsa kotta gap.


Азиз
18:48 25.08.2016

Хакикий хонанда, Улуғбек Рахматуллаевни ушбу унвон билан табриклайман. Хакикий янгилик булди



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!