...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гулбаҳор Эрқулова энди Улуғбек Раҳматуллаевни танқид қилди


16:01, 02.01.2017 Шоу-бизнес
 26 722

Гулбаҳор Эрқулова "Ўзбекистон" телеканалида дастурни олиб борган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевга алоҳида эътироз билдирди.

Янги йил байрами муносабати билан телеканалларда намойиш этиладиган байрам дастурлари бу йил кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлмоқда. Албатта, эътирозлар бўлгани каби мақтовлар ҳам йўқ эмас. Телеканаллардаги байрам дастурлари бир-биридан деярли фарқ қилмагани, концертларда бир хил санъаткорлар иштирок этгани, уларга пухта тайёргарлик кўрилмагани танқид остига олинмоқда.
 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали “Ўзбекистон” телеканалидаги байрам дастурини танқид қилди.
 
Ўз фикрларини баён этиш асносида бир хонанданинг чиқишларидан суратларни жойлаштирар экан, танилмаган хонандалар байрам дастурларида чиқишига алоҳида эътибор қаратди. Дарҳақиқат, Эрқулова суратини жойлаштирган хонандани нафақат томошабинлар, балки санъат олами вакилларининг кўплари танимайдилар.


 
“Ўзбекистон” телеканали шунча вақт кетказиб, шундай хонандаларни топиб, янги йил базмига чақиришибди ёки продюсерлари бориб келишган... Аҳволини қаранг, шунча саньатда ишлаб, кўрмаганман ва танимайман ҳам. Тўғри, бир-икки каҳрамонлар чиқишди. Майли, уларни чиқишига ҳамма ўрганиб ҳам қолди. Халқимиз гапиради, куяди шулардан бошқа йўқми, деб – фойдаси йўқ. Майли, уларнинг овози бор, иқтидори бор. Бир кун бирор одам ўзи бир хилликдан зерикиб, ўзгармаса, ҳозирча шунақа бўлаверади. Қанча канал бўлса, қойил ҳамма жойга улгуришибди. Россия каналларини каранг қанақа чиройли дастурлар ва энг кучли саньаткорлар чиқишди. Ёшлари неччида бўлса ҳам сценарий асосида ўз ўрнида, бирорта халқ танимайдиган саньаткорни кўрмайсиз”, деб ёзади хонанда.
 
Гулбаҳор Эрқулова кўпчиликнинг дилидаги гапни топиб айтди чоғи, ижтимоий тармоқда унинг ҳамфикрлари сони ортди. Танқидлар муҳокамага айланиб кетди. Эрқулова дастурни олиб борган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевга алоҳида эътироз билдирди.
 
“Декорация бир хил. Шундай экан, об-ҳаво ҳам бир хил. Лекин кимдир иссиқ, кимдир енгил кийимда. Режиссёр шу жиҳатларга эътибор қаратмаган. Улуғбек деган қўшиқчидан бошқа олиб борувчи Ўзбекистонда йўқ деб ўйлашган. Қанча иқтидорли актёрларимиз, сухандонларимиз бор, ахир. Мана, Россия каналларида қўшиқчилар байрам кўрсатувиларини олиб боришади, лекин уларнинг дунёқарашлари бошқа, ҳамма санъаткорларни танишади ва тўғри баҳо беришади”. 

Теглар:Гулбаҳор Эрқулова Улуғбек Раҳматуллаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

диля
14:59 14.02.2017

Гулбахор Эркуловани мен ёшлигимдан бери биламан адам хам жуда хурмат киладилар. Овози жонли албатта унинг гапларига 1000 фоиз қўшиламан


UMIDJON
20:36 06.02.2017

Tanqid kelajak mevasi. Tanqidni to'g'ri qabul qilish kk.


MANSURBEK
16:31 04.02.2017

Gulbohor Erqulovaning gaplariga umuman qo'shilmayman.Ulug'bek Tax still at ebbing ijodiga omadlar tilayman.Ulug'bekni o'g'il farzand bilan tabriklayman


xuliganka
19:49 24.01.2017

Gulbaxor ermatovaga 1000% qoyil qoldim. Togride kechagina tanilib olgan sanatkorlar bugun kotta tadbirlarda qatnashvotti. xamma xam oz ornini bilsin. Gulbaxor ermatovaga omad tilab qolaman. Ijodiz kundan kunga gullab yashnayversin


Розиков Бобожон
18:14 13.01.2017

Гулбахор Эркулова савияси жуда кучли санаткорман деб ўйлайди ўзини нима санда камчилик йўқми? Ёки бу гапларни уни таклиф килишмаганлиги учун ёздими?



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!