...
МЕНЮ
ONLINE TV

Истанбулдаги терактга Ўзбекистон фуқароси алоқадорлиги айтилмоқда


15:23, 02.01.2017 Олам
 6 523

Терактни амалга оширган шахс ИШИД аъзоси экани айтилмоқда.

Янги йилга ўтар кечаси Туркиянинг Истанбул шаҳридаги тунги клубда теракт амалга оширилиб, 39 киши қурбон бўлгани, 69 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур терактни “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи ўз бўйнига олди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда
 
Тахминларга қараганда, Reina тунги клубига кириб, қуролли ҳужум уюштирган шахс Ўзбекистон ёки Қирғзистон фуқароси бўлиб, у ИШИДнинг аъзоси саналган.
 
Клубда 700 киши бўлган. Калашников қуроли билан ўт очган Санта клаус кийимидаги террорчи автомобилга ўтириб қочишга улгурган.
 
Туркия Ички ишлар вазирлиги берган маълумотларга қараганда, қурбон бўлганларнинг 16 нафари хориж фуқароларидир. 

Теглар:Теракт Истанбул 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!