...
МЕНЮ
ONLINE TV

Украинага қарши Путин айтган жиддий чоралар қўлланди


14:44, 01.11.2018 Олам
 8 338

Қарор Украина санкциялари бекор қилинган тақдирда ўз кучини йўқотиши мумкин.

Бугун, 1 ноябрь куни Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев Украинанинг 322 нафар фуқароси ва 68 та компаниясига махсус иқтисодий чоралар жорий қилишни назарда тутувчи фармонни имзолади.
 
Санкциялар украиналик судя, депутат, бизнесмен, идоралар раҳбарларига қўлланди. Хусусан, санкциялар рўйхатига Украина ИИВ Арсен Авакаов, собиқ Бош вазир Арсений Яценюк, “Ўнг сектор”нинг собиқ раҳбари Дмитрий Ярош, Украина президентининг катта ўғли Алексей Порошенко ва “Батькивщины” раҳбари Юлия Тимошенко киритилган.
 
Рўйхатга украин ишлаб чиқарувчилари, шунингдек, швейцар компанияси Ferrexpo ва иккита британ компаниялари киритилган.
 
Санкция жорий қилинган компания ва шахсларнинг Россиядаги ҳисоблари музлатилган. Шунингдек, компания ва фуқароларнинг капиталини Россия ташқарисига олиб чиқиб кетиш ҳам тақиқланган.
 
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 22 октябрь куни Украина санкцияларига жавоб қайтариш тўғрисидаги ҳужжатни имзолаганди. Қарор Украина санкциялари бекор қилинган тақдирда ўз кучини йўқотиши мумкин.


 
Маълумот учун, Украина санкциялари рўйхатига 1700 нафар жисмоний ва 700 нафар юридик шахс киритилган. Уларнинг кўпи Россиядан.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия-Украина санкция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!