...
МЕНЮ
ONLINE TV

Украинадаги айрим олий таълим муассасаларининг лицензияси бекор қилинди


18:53, 07.02.2017 Олам
 3 155

Украинанинг айрим ҳудудларида Фар ва таълим вазирлиги олий таълим муассасаларининг лицензияси ўз кучини йўқотганлигини маълум қилди.

Украина Фан ва таълим вазирлиги расмий Киев назорати остида бўлмаган Донбасс, Қрим ва Севастопол ҳудудларидаги олий таълим муассасаларининг лицензияларини ўз кучини йўқотган деб топди. Ана шундай муассасалар рўйхати ҳозирги кунда уруш ҳаракатлари олиб борилаётган минтақалар билан мутаносиб ҳолда тузилган, деб ёзади “Russia Today” нашри.
 
“Украина Фан ва таълим вазирлиги вақтинча Украина ҳукумати назоратида бўлмаган Донецк ва Луганск вилоятларидаги олий таълим муассасаларининг лицензияларини бекор қилди. Шу билан бирга вақтинча оккупация қилинган Қрим автоном республикаси ва Севастопол шаҳридаги муассасаларга ҳам тегишли”, деб Украина вазирлиги хабар берган.
 
Хабарда сўнгги икки йил ичида, назоратсиз Донбасс ҳудудидан Украинага йигирмага яқин ОТМ кўчирилган.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Украина Қрим Донбасс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!