...
МЕНЮ
ONLINE TV

Украинада Бош вазирга қарши намойишлар ўтказилмоқда


16:52, 16.02.2016 Олам
 2 399

Арсений Яценюк 2014 йилдан бери ҳукумат раҳбари сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Украинанинг Харьков, Львов, Днепропетровск ва Полтава шаҳарларида Бош вазир Арсений Яценюкнинг истеъфосини талаб қилиб намойишлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берди. Маҳаллий ОАВларнинг маълумотларига кўра, норозилик чиқишлари вилоятларнинг мамурият бинолари олдида ўтказилмоқда.

Намойишчилар Арсений Яценюкга қарши чиқиб, унинг номига номақбул сўзлар ёзилган турли плакатлар кўтариб олганлар.

"Kyivpost" интернет-нашрининг хабар беришича, Украина парламентида бугун Арсений Яценюк ҳукуматига қарши ишончсизлик овозларини йиғиш бошланади ва керакли овоз йиғилса, Бош вазир истеъфога чиқарилиши ва навбатдан ташқари сайлов ўтказилиши мумкин.

Маълумот ўрнида, Арсений Яценюк 2014 йилдаги Украинадаги инқилобдан сўнг Бош вазир лавозимига сайланган эди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Украина Арсений Яценюк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!