...
МЕНЮ
ONLINE TV

Украина Қрим ва Донбасс учун курашга қаттиқ бел боғлаган


09:09, 17.09.2016 Олам
 3 860

Порошенко парламентга қилган мурожаатида мамлакатнинг 1991 йилдаги ҳудудини тиклашни хоҳлашини айтди.

“Донбассда ижобий натижага эришиш учун Қримни сотиб юборолмаймиз. Бу XXI асрда Европа марказида кечаётган ўта хатарли жараён”, дейди Украина президенти Пётр Порошенко. Бу хақда “112.ua” нашри ёзмоқда.
 
“Биз бундай ҳолатлар юз беришига йўл қўёлмаймиз.  Қрим – бу Украина ҳудуди”, дея таъкидлади Порошенко.

Аввалроқ Украина раҳбари парламентга қилган йиллик ҳисоботида “ҳудудсиз дунё” хаёлидан воз кечишга чақирган эди. У мурожаатда “Ҳудудларни алмашиш бутунлай кўз бўямачилик. Бунда на тинчлик, на ҳудуд бўлади. Унинг ўрнини шармандалик ва доимий нотинчлик эгаллайди. Мен учун Украинанинг 1991 йилдаги ҳудудларини тиклаш учун кураш олиб бориш асосий ўринда туради”, деганди.
 
Ўшанда Порошенко “Россия эгаллаб олинган Донецк ва Луганск вилоятларида Донбасс давлатини яратиш ва ўз навбатида, уни Украина таркибига қўшиб, давлатни ичидан кемириш ниятида эканини айтиб, бунга ҳеч қачон йўл қўймаслиги ва бундай бўлмаслигини таъкидлади. Бу  Порошенконинг президентлик даврида Радага қилган учинчи мурожаати бўлди. 
 
24 август Украинада Мустақиллик куни саналади ва ҳар йили муносиб тарзда нишонланади. Жорий йил давлат раҳбари ўз табригида Донбасс ва Қримни ҳам байрам билан қутлаган ва уларнинг ҳудудларини Украинага қайтариш учун сиёсий музокаралар йўли билан кураш олиб боришини айтган эди.
 
Маълумот ўрнида, Донбассдаги можароларда 2504 нафар украиналик аскар ҳалок бўлган. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Қрим Донбасс Пётр Порошенко Рада Украина 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!