...
МЕНЮ
ONLINE TV

UFC юлдузи Ҳабиб Нурмагамедов Ўзбекистонга келди


09:10, 25.10.2017 Спорт
 5 523

Ҳабиб жамоаси билан андижонлик дўсти Ҳасан Эргашевнинг тўйига борган.

Россиялик аралаш қоидали жанглар устаси Ҳабиб Нурмагамедов кеча, 24 октябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюрди.
 
Россиялик спортчи ҳозирда жамоадошлари билан Ўзбекистоннинг Андижон шаҳрида бўлиб турибди.
 
Маълумотларга кўра, UFC спорт турининг юлдузларидан бири Ҳабиб Нурмагамедов жамоаси билан бирга андижонлик дўсти Ҳасан Эргашевнинг тўйида меҳмон бўлган.
 

 
Шунингдек, Нурмагамедов ўзининг Instagram саҳифасида андижонлик ёш футболчилар билан бирга футбол ўйнаётган суратини жойлашга ҳам улгурди.
 

 
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов жорий йилнинг 21 май куни ММА юлдузлари Зубайра Тухугов, Ислом Махачев, Абубакар Нурмагамедов, Ислом Мамедовлар билан Ўзбекистонга келиб, Бухоро, Самарқанд каби тарихий шаҳарларни зиёрат қилиш билан бирга жиу-житсу спорт тури бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионати баҳслари меҳмони бўлиб қайтганди. 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ҳабиб Нурмагомедов Андижон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!