...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияга Суриядан иккита бомба келиб тушди


12:56, 23.08.2016 Олам
 3 860

Суриянинг Алеппо вилояти билан чегарадош Туркиянинг Ғозиантеп вилоятидаги масжидлардан бирига бомба келиб тушди.

Туркиянинг Сурия билан чегарсида жойлашган Ғозиантеп вилоятига Сурия томондан иккита бомба келиб тушди. Бу ҳақда “Trend” хабар бермоқда.
 
Маълумотларга қараганда, бомба вилоятдаги масжидлардан бирига келиб тушган. Жабрланганлар йўқ.
 
Воқеадан сўнг мазкур вилоятда хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда. 
 
20 август куни Ғозиантеп шаҳрида бўлаётган тўй чоғида теракт амалга оширилди. Натижада 54 киши ҳалок бўлди, 69 киши жароҳатланди.  Қурбонлар орасида ўнлаб болалар ҳам бор. Мазкур терактда ИШИД терррорчи ташкилоти айбланмоқда. 
 
Маълумот ўрнида, Туркиянинг жанубида жойлашган Ғозиантеп вилояти Суриянинг Алеппо  вилояти билан чегарадош.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Туркия Ғозиантеп Сурия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!