...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркиядаги фавқулодда ҳолатнинг сайёҳларга таъсири борми?


14:54, 23.07.2016 Олам
 3 538

21 июль куни мамлакатда 3 ойлик фавқулодда ҳолат тартиби ўрнатилган эди.

Аввал хабар берганимиздек, ўтган ҳафта Туркиядаги бир гуруҳ ҳарбийлар иштирокида давлат тўнтариши амалга оширилган эди. Кўп ўтмай исён бостирилди. Унда 200га яқин одам ҳалок бўлди. 1400 нафардан ортиқ одам эса жароҳатланди. Давлат тўнтаришига алоқадорликда гумон қилинган 10 мингдан ортиқ киши ҳибсга олинди.
 
21 июль куни Туркияда фавқулодда ҳолат тартиби эълон қилинган эди. Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.
 
“21 июль куни Туркия конституциясининг тегишли моддасига мувофиқ ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш учун яна ҳам самарали чора-тадбирлар олиш мақсадида Туркияда 3 ой муддат давом этадиган фавқулодда ҳолат тартиби жорий этилди.
 
Бу қарор Туркия фуқароларининг кундалик ҳаётидаги ҳуқуқ ва эркинлигини чегараламайди ва ҳаво транспортига, ҳалкаро ҳаво ҳаракатларига, шу жумладан, туризм соҳаси ва дам олиш мақсадида келган меҳмонларга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди”, дейилади хабарда.
 
Расмий баёнотда айтилишича, фавқулодда ҳолат тартиби Туркия ҳудудида дам олмоқчи бўлган сайёҳлар ва ташриф буюрувчи меҳмонларга таъсир ўтказмайди. Уларнинг хавфсизлиги назорат қилинади. 

Теглар:Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги Исён Фавқулодда ҳолат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!