...
МЕНЮ
ONLINE TV

Калининградда сал кам 3 килограммлик қаҳрабо топилди


14:47, 23.07.2016 Олам
 5 186

Кончилар бундай тошни анчадан бери кўрмаганликларини айтишмоқда.

Калининград шаҳридаги қаҳрабо излаб топишга ихтисослашган комбинат Россиядаги айни соҳадаги ягона ташкилот саналади. Кеча, 22 июль куни ушбу комбинат кончилари томонидан оғирлиги салкам 3 килограммлик қаҳрабо тоши бўлаги топилди. Бу ҳақда “Vesti.ru” нашри хабар қилмоқда.  
 
Комбинатда узоқ йиллар фаолият юритган кончиларнинг фикрига кўра, улар бундай катталикдаги қаҳрабони узоқ йиллар аввал кўришган. 
 
Геолог Сергей Куракин топган қаҳрабонинг аниқ оғирлиги 2.7 кгни ташкил этади. Қаҳрабо узоқ давом этган шиддатли ёмғирдан сўнг ернинг устки қисмига чиқиб қолган. Мутахасисслар айни қаҳрабонинг ёши бир неча ўн миллион йилга тенг эканини айтишмоқда.
 
“Ёмғирлар дамбани ювиб кетди, кейин эса биз ишчилар билан қаҳрабо бўлагини топиб олдик. Узоқдан унча катта кўринмаганди. Биз унинг қаҳрабо эканини билдик, аммо унинг ҳажми бу қадар катта деб ўйламагандик. Геолог сифатида бу мен учун яхши топилма ва бундан хурсандман”, дейди Сергей Куракин.
 
Комбинат ишчиларининг айтишларича, ҳар икки ойда бир маротаба оғирлиги 0,5 килограмм бўлган қаҳрабони топиш мумкин экан.
 
“Биз бу тошни москвага юборамиз. 1 килограммдан оғирроқ бўлган тошлар камёб саналади ва уларнинг қандай мақсадларда ишлатилиши давлат томонидан ҳал қилинади”, дейди Калининград шаҳридаги қаҳрабо излаб топишга ихтисослашган комбинат директори Михаил Зацепин. 
Умида Якубова

Теглар:Россия Калининград Қаҳрабо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!