...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда ўзбекистонлик фоҳишалар ушланди


18:14, 18.05.2017 Олам
 12 682

Туркиядаги энг машҳур курорт шаҳар – Анталияда фоҳишалик билан курашиш ҳафталиги ўтказилди.

Туркиядаги энг машҳур курорт шаҳар – Анталияда фоҳишалик билан курашиш ҳафталиги ўтказилди. Натижада ноқонуний хизматни таклиф этувчи ташкилотлар билан биргаликда 100 киши ушланган.
 
Анталиянинг Гюзельоба туманида “тунги капалаклар”ни тутиш бўйича жорий йилдаги энг йирик рейд ўтказилди. Унда 84 нафар қиз қўлга олинган бўлиб, улардан: 22 нафар — Қирғизистон, 20 киши — Туркия, 14 нафар — Ўзбекистон, 9 нафар — Грузия, 5 нафар — Россия, 4 киши — Украина, 3 нафар — Доминикан, 2 нафар — Молдова, 2 нафар — Эрон, бир нафардан Қозоғистон, Нигерия ва БАА фуқароси бўлган.
 
Тиббий текширув ўтказилганидан сўнг, 3 нафар қизда ОИТС касаллиги аниқланган.
 
Бу ҳафтада эса полиция Анталиянинг бошқа жойи – Коньяалта соҳилида текширув ишлари олиб борди. Натижада 30 киши қўлга олинди.
Сумбула

Теглар:Фоҳишалик Туркия Анталия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!