...
МЕНЮ
ONLINE TV

Lacetti ичидан гиёҳвандлик моддаси топилди


18:09, 18.05.2017 Жамият
 3 909

Гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Жорий йилнинг 12 май куни Ички ишлар Бош бошқармаси ходимлари томонидан Яккасарой тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир натижасида фуқаро Мираъзам Қўчқоров бошқарувидаги Lacetti русумли автомашинаси тўхтатилиб, текширилганда автомашина салонидан 20 та гугурт қутисига жойлаштирилган жами вазни 53.81  грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик воситаси холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.


 
Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Қўчқоров мазкур гиёҳвандлик моддасини фукаро Шуҳрат Суфитдиновдан сотиб олгани аниқланиб, Суфитдиновнинг яшаш манзилида ўтказилган тинтув жараёнида 702 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси хамда 5.150.000 сўм миқдоридаги нақд пуллар далилий ашё сифатида олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББда ўтказилган брифингда хабар берилди.


 
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 270-моддаси 1-қисми ва 273-моддаси 5-қисми, яъни тақиқланган экинларни етиштириш хамда гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, Қўчқоров ва Суфитдиновга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
Бобур Жалолов

Теглар:Тошкент Марихуана Гиёҳвандлик Lacetti 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар