...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия президенти Эронга расмий ташриф билан келди


16:03, 04.10.2017 Олам
 2 414

Ташриф давомида Туркия ва Эрон малакатлари ўртасида кўп тармоқли ҳамкорликни ривожлантиришга доир қатор келишувлар имзоланиши кутилмоқда.

Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған расмий давлат ташрифи билан Эрон Ислом Республикасига ташриф билан келди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.
 
Уни Эрон Ислом Республикаси президенти Ҳасан Руҳоний Садабад саройида тантанали равишда кутиб олди.
 
Ташриф давомида Туркия ва Эрон малакатлари ўртасида кўп соҳали ҳамкорликни ривожлантиришга доир қатор келишувлар имзоланиши кўзда тутилган.
 
Шунингдек, мамлакатлар раҳбарлари ўртасида дунёдаги ва минтақадаги ҳозирги вазият, хусусан, Ироқ ва Суриядаги сиёсий вазият муҳокама қилиниши кутилмоқда.
 
Туркия Республикаси делигацияси таркибида президентдан ташқари мамлакат ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу, Иқтисодиёт вазири Ниҳат Зайбекчи, Энергетика ва табиий ресурслар вазири Барот Албайроқ, Божхона ва савдо вазири Булент Туфекчи, ички ишлар вазири Сулаймон Сўйли, Туризм ва маданият вазири Нумон Қуртулмуш ва амалдаги ҳукумрон партия — Адолат ва ривожланиш партияси раисининг муовини Меҳди Екерлар жой олишган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Туркия президенти билан Сурия масаласида ҳамфикр эканлигини билдиргани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Туркия Эрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!