...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия Африндаги террорчи гуруҳларга қарши уруш бошлади


18:51, 20.01.2018 Олам
 3 310

Туркия президентининг сўзларига кўра, Ғарбдаги маълум доиралар террорчи гуруҳларнинг номланишини ўзгартириб ўзгаларни алдамоқчи бўлишади.

Аввалроқ, Турк ҳарбийлари суриянинг ичкарисига ўтишга ҳаракат қилганида курдлар билан жанг қилгани ва тўрт нафар турк ҳарбийси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған вилоятлардан бирига қилган сафари чоғида Афринда террорчиларга қарши амалиёт бошлангани тўғрисида баёнот берди. Ражаб Тойиб Эрдўған, “Туркияга Мунбич бўйича берилган ваъда бажарилмаганидан кейин, расмий Анқарани ташлаган қадамлари учун айблашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ”, деб таъкидлаган.
 
Унинг сўзларига кўра, Ғарб Туркияни ўзининг иттифоқчиси деб билиши ва у билан минтақада ҳамкорлик қилиши керак.
 
Туркия президенти Ғарбни Сурияга нисбатан сиёсатини қайта кўриб чиқишга ва АҚШ ҳамда Европа иттифоқи давлатлари томонидан террорчи гуруҳлар рўйхатига киритилган курд ишчилар партиясини (КИП) қўллаб-қувватламасликка чақирди. У ўз сўзида, “Ғарбдагиларнинг барчаси КИП билан ҳамкорлик қилинаётганини ва бу борада Туркия ҳамда жаҳон жамоатчилигини алдаш учун қўлидан келганча ҳаракат қилишаётганини жуда яхши билишади. Шунинг учун террорчиларни қўлловчилар қарама-қарши баёнотлар қилишга мажбур бўлишади. Гоҳ Суриянинг шимолида қандайдир армия тузишаётгани ҳақида гапиришади, бир қарасанг ўзларининг баёнотларини инкор қилишади”, деган.
 
Туркия президентининг сўзларига кўра, Ғарбдаги маълум доиралар террорчи гуруҳларнинг номланишини ўзгартириб, ўзгаларни алдамоқчи бўлишади. Аммо, бундай усул билан Туркияни алдаш мумкин эмас. Чунки террорчи гуруҳларнинг номланишини ўзгартирган билан уларнинг моҳияти ўзгариб қолмайди.
 
Эрдўған Туркияга нисбатан бўлаётган танқидларни ҳам рад этди. У жумладан, “Мен босқинчилар деб, дуч келган одамлар, яъни болалар, аёлларни ўлдирадиганларни атайман ва уларнинг қўли миллионлаб аҳолини ўлдиргани учун билагигача қонга ботган. Бу қотиллар Суриядаги ҳақиқий босқинчилардир”, деб қўшимча қилган.
 
Туркия ҳукумати ўзининг жанубий чегараларидаги террорчилик хавфини батамом бартараф этишда собитқадам эканлигини баён этган.  
 
Шунингдек, Суриянинг ҳудудий яхлитлигини ҳеч қачон инкор қилмаслигини билдирган.
Обил Сафаров

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған Туркия Сурия Африн 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!