...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда ёмғир эртага ҳам давом этади


17:30, 28.09.2017 Бу қизиқ
 4 134

Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ёмғир ёғиб турган бир пайтда, Сурхондарё вилоятида эртага юқори ҳарорат ҳукмронлик қилади.

Тошкентда ниҳоят узоқ кутилган ёмғир ёғди. Ёмғир билан бирга ҳаво ҳарорати ҳам кескин равишда пасайиб кетди. Шамоллаб қолишни истамасангиз, қалинроқ кийинишни унутманг!
 
Гидрометеорология хизматининг хабар қилишича, эртага, 29 сентябрь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир давом этади. Баъзи ҳудудларда эса қуёш ўз нури билан хуш кайфият бағишлайди.
 
Эртага, жума куни Тошкент шаҳрида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол тезлиги секундига 12-17 метргача етиши мумкин. Ҳарорат кундузи 15-17 даража, кечаси 8-10 даража илиқ бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 13-18 даража, кечаси 3-8 даража илиқ бўлади.
 
Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳам эртага ёмғир ёғмайди. Ҳарорат кундузи 20 даражагача кўтарилади. Кечаси эса 3-8 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
 
Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида эртага ёмғир ёғади. Ҳарорат кундузи 15-20 даража, кечаси 6-11 даража илиқ бўлади.
 
Буни қарангки, Сурхондарё вилоятида эртага юқори ҳарорат ҳукмронлик қилади. Бу ерда кундуз куни ҳарорат 30 даражагача кўтарилади. Кечаси эса 10-15 даража илиқ бўлади.
 
Фарғона водийсида ҳам эртага ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи 13-18 даража, кечаси 6-11 даража илиқ бўлади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!