...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тонгги қайноқ хабарлар: Туркияда яна исён, ўқувчилар билан тўқнашган автомобиль, Гурбангули Бердимуҳаммедов


08:56, 18.04.2017 Олам
 3 811

Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов 2 кунлик ташриф билан бугун Қозоғистонга келади.

Туркияда ўтказилган референдум натижаларидан норози бўлган минглаб кишилар Истанбул шаҳрида намойишлар ўтказишди. Минг киши Бешиктош туманида, яна 2 минг киши Истанбулнинг Осиё минтақасида жойлашган қисмида митинг уюштиришди.
 
Япониянинг Неягава шаҳрида автомобиль мактаб ўқувчиларини уриб юборди. Ўқувчилар йўлбошчиси бўлган аёл оғир яраланди. 4 ўқувчи енгил даражада шикастланишган.
 
Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов 2 кунлик ташриф билан бугун Қозоғистонга келади. Туркманистон раҳбари Нурсултон Назарбоев билан бирга савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик бўйича муҳокама ўтказиши кутилмоқда.
 
Хитойда рўйхатдан ўтган автомобиллар сони 200 миллионга етди. Бундан ташқари, умумий ҳисобдаги моторли транспорт воситаларининг сони 300 миллионга яқинлашган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қайноқ хабарлар Япония Хитой Туркия Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!