...
МЕНЮ
ONLINE TV

18 апрель учун об-ҳаво маълумоти. Ёмғирлар мавсуми давом этмоқда


19:50, 17.04.2017 Бу қизиқ
 3 750

“Баҳорнинг ярми ўтди энди кунлар исиб кетади”, дейишга шошилманг. Ёмғирлар мавсуми ҳали тугагани йўқ.

Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, 18 апрель куни юртимиз бўйлаб ҳаво ўзгариб туради.
 
Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
 
Эртага Тошкент шаҳрида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +21... +23, кечаси эса +10... +12 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши кутилмоқда. Ҳарорат +20... +25, кечаси эса +10... +15 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +20... +25, кечаси эса +10... +15 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +23... +28, кечаси +10... +15 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +25... +30, кечаси +10... +15 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +25... +30, кечаси +12... +17 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Сумбула

Теглар:Об-ҳаво ёмғирлар мавсуми 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!