...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тель-Авивдадаги теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди


12:13, 09.06.2016 Олам
 2 380

Кўйлак ва галстукдаги террорчилар 4 кишини ўлдириб, 5 кишини ярадор қилди.

Бугун, 9 июнь куни Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида 2 нафар фаластинлик томонидан уюштирилган теракт вақтида 4 киши вафот этди, 5 киши турли тан жароҳатларини олди. Бу  ҳақда “Dayonline.ru” нашри ёзмоқда. Ушбу маълумотлар Исроил полицияси матбуот котиби Мики Розенфельд томонидан ошкор қилинган.
 
Айни вақтда террорчилар полиция томонидан қўлга олинган, тергов ишлари давом этмоқда.
 
Маълумотларга кўра, отишма “Сарона” бозори олдида содир этилган. Террорчиларни қўлга олиш вақтида уларнинг бири яраланган. Гувоҳларнинг фикрича, террорчилар  жиддий мансабга эга бўлган шахслар каби кўйлак ва галстукларда бўлишган. Улардан бирининг эса бошида яҳудийлар дўпписи ҳам бўлган.
Умида Якубова

Теглар:Тель-Авив Теракт Исроил 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!