...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лицензиясиз фаолият юритган санъаткорлар жаримага тортилди


11:57, 09.06.2016 Жамият
 10 459

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Самарқандда ўтказилган назорат тадбирлари икки раққоса ва бир созанда лицензиясиз фаолият юритаётгани аниқланди.

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари иштирокида жойларда махсус рухсатнома (лицензия)сиз фаолият юритаётган хонанда, созанда, бошловчи ва раққосалар устидан назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқла.
 
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизматининг хабар беришича, Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан шаҳардаги “Боғибаланд” тўйхонасида ўтказилган назорат тадбирида фуқаро Нодир Алимов, Нигора Якубова, Зарнигор Бабаярова махсус рухсатнома олмасдан созандалик ва раққосалик фаолияти билан шуғалланаётгани аниқланиб, белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 190-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2015 йил 4 ноябрдаги ҳукми билан Н.Алимовга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 190-моддаси 2-қисми “б” банди билан энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баравари миқдорида, Н.Якубова ва З.Бабаяровага эса Жиноят кодексининг 190-моддаси 2-қисми “б” банди билан уларнинг ҳар бирига нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган. 

Теглар:Давлат солиқ қўмитаси Лицензия Махсус рухсатнома Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар