...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тайёр туринг! Ўзбекистонга иссиқ ҳаво кириб келмоқда


11:50, 17.07.2018 Бу қизиқ
 23 565

Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан музликнинг эриши натижасида сел келиши мумкин.

Гидрометеорология хизмати маълумотига кўра,  2018 йил 19-23 июль кунлари Ўзбекистонга хорижий давлат (Эрон) дан қуруқ ва жуда иссиқ ҳаво Туркманистон орқали кириб келади.
 
Республиканинг аксарият ҳудудларида ҳавонинг кундузги ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-7 даражага ошиб,  40-43 даражани ташкил этади. Бухоро,  Навоий,  Қашқадарё,  Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 44-45 гача қизийди,  гармсел кутилмоқда.
 
19-23 июль кунлари республиканинг тоғ ва тоғ олди минтақаларида ҳаво ҳароратининг ошиши муносабати билан Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан музликнинг эриши натижасида сел келиши мумкин.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!