...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суриянинг тақдири 2016 йилда ҳал бўлади


15:11, 19.12.2015 Олам
 5 095

2016 йилда Сурияда ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилиб, музокаралар даври бошланади.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолари бир овоздан Сурия бўйича резолюция лойиҳасини қабул қилишди. Ҳужжат Суриядаги тинч фуқороларга қарши ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни назарда тутади. Шунингдек, лойиҳада давлатнинг келажакдаги тақдирини Сурия халқининг ўзи белгилаши кераклиги таъкидланган. Бу ҳақда CNN ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ҳужжатга асосан, БМТ расмий Дамашқ ва мухолифат ўртасида музокараларни ташкиллаштиришни ўз зиммасига олиши белгилаб қўйилди. Музокаралар жараёнининг бошланиши 2016 йилнинг январига мўлжалланган.

“Суриядаги қотилликларга чек қўйишнинг вақти келгани қабул қилинган ҳужжатда можаронинг барча томонлари учун аниқ-равшван ёзиб қўйилган”, – дейди АҚШ давлат котиби Жон Керри.

Шу билан бирга, ҳужжат лойиҳасида мамлакатнинг амалдаги Президенти Башар Асад ҳақида ҳеч нарса дейилган эмас. Эслатиб ўтамиз, Вашингтон унинг истеъфога чиқишини талаб қилмоқда. Аввалроқ, АҚШ Президенти Барак Обама йиллик матбуот анжуманида шуни таъкидлаб ўтдики, Президент Асад ўз фуқаролари кўз ўнгида ўз ҳокимиятининг қонунийлигини йўқотиб бўлди. Хунрезликларни тўхтатиш учун у давлат раҳбари лавозимини тарк этиши керак.
Адиз Аҳмедов

Теглар:Сурия БМТ Башар Асад 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

?
15:36 05.01.2016

суриядаги уриш ёмон нарса эртарок бу хунрезликга нукта куйиш керек,



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!