...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гитлернинг китоби мактабда ўқитилади


15:24, 19.12.2015 Олам
 5 496

Кундан кунга Адольф Гитлер мавзуси Германияда долзарб мавзулардан бирига айланиб бормоқда.

Германия ўқитувчилар ассоциацияси “Майн Кампф” (“Менинг курашим”) асарининг шарҳланган нашрини экстремизмга қарши курашиш мақсадида мактаб дастурига киритилишини ёқлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Russia Today ахборот агентлиги хабар қилмоқда.

Олдинги хабарларда qalampir.uz сайти 2016 йилдан бошлаб Адольф Гитлер китобининг қайта нашри йўлга қўйилаётганлиги ҳақида маълумот берган эди. Мазкур китобнинг шарҳланган варианти чекланган нусхада нашр этилиши режалаштирилган.

The Guardian рўзномасининг сўзларига кўра, мазкур таклиф Германия Ўқитувчилар касаба уюшмаси раиси Йозеф Клаус томонидан ўртага ташланган. У китобдан болаларни терроризм ва ирқчиликка ажратиш ғояларидан ҳимоя қилиш йўлида фойдаланишни таклиф қиляпти.

Адиз Аҳмедов

Теглар:Адольф Гитлер Майн Кампф Германия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!