...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурияда 30 кунлик тинчлик бузилмоқда


17:33, 26.02.2018 Олам
 2 338

Суриядаги 30 кунлик гуманитар тинчлик ИШИД террорчи гуруҳларига алоқадор эмас.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши бир овоздан Сурияда 30 кунлик ўт очишни тўхтатиш ва гуманитар амалиётлар ўтказиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушбу режим ИШИД терроричилик гуруҳлари билан бўладиган тўқнашувларга таъсир қилмайди.

Akbarxo'ja Rasulov tavsiya etadi!

Ҳозирда Сурияда барча диққат эътибор Шарқий Гутага қаратилган.
 
Шарқий Гута Дамашққа яқин бўлиб, Сурия ҳукуматининг кучлари ноқонуний қуролли тузилмаларга қарши аёвсиз жанг олиб бораётган ҳудуддир.
 
Шарқий Гута – Дамашқ шимоли-шарқидаги 100 квадрат километрдан ортиқ ҳосилдор водий ҳисобланади.
 
Шу ҳудудда жангари кучлар тинч аҳолини гаровга олган. Гаровдагилар ҳаво зарбаларидан ҳимояланиш учун тирик қалқон вазифасини ўтамоқда. Район гуманитар ҳалокат арафасида.
 
Шарқий Гутадаги Дума, Жобр, Хораста шаҳарлари етти йилдирки террорчилар томонидан назорат қилинади.
 
Урушгача бу ерда 2 миллион аҳоли яшаган. Ҳозирда қанчалиги номаълум. Маълумотларга қараганда, бу ердаги жангарилар 10 мингдан кам эмас.
 
Айтиш жоизки, Дума шаҳри ҳудуди энг муҳим объект саналади. Негаки, бу ер Шарқий Гута ва Дамашқни боғлайдиган ягона гуманитар йўлакдир. 
 
Ҳукумат аскарлари томонидан йўлак очиқ, аммо жангарилар ўз тарафларига фуқароларни киритишмайди.
 
Маҳаллий аҳоли фронт чизиғида сарсон бўлмоқда. Улар жангарилар тарафда қолиб кетган яқинларини олиб кетолмаяпти. Баъзиларини террорчилар асир сифатида ушлаб турганлиги айтилмоқда.
 
Дрон экстремист-терроричилар ҳудудига 500 метрлар кириб олган тасвир мавжуд.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шарқий Гуте Дамашқ Сурия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!