...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент ва Ашҳобод ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади


17:29, 26.02.2018 Жамият
 1 707

Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчиси Акмалжон Қўчқоров бу ҳақида айтиб ўтди.

Жорий йилнинг 1-2 март кунлари Тошкентда Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро комиссиясининг 14-йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар бермоқда.
 
Ўзбекистоннинг Туркманистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Акмалжон Қўчқоров Ашхобод шаҳрида икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилган брифингда Тошкентдаги бўлажак 14-йиғилиш ҳақида айтиб ўтди.

Alisher Uzoqov tavsiya etadi!

Элчи, шунингдек, шу йил 7 мартдан бошлаб икки мамлакат пойтахтларини боғлайдиган тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши, март ойи охирида эса Туркманистонда Ўзбекистоннинг саноат салоҳияти кўргазмасини ўтказиш мўлжалланаётгани ҳақида айтиб ўтди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг баҳор ойларидан бирида Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик. 
Икром Раҳмон

Теглар:Туркманистон Ўзбекистон авиақатнов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар