...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суперлига ўйинлари мухлислар учун қулай вақтга белгиланди


19:11, 17.02.2018 Спорт
 4 256

Энди мухлислар Суперлига ўйинларини ишдан кейин соат 18:00 ва 20:00 да стадион ёки телевизор орқали кўришлари мумкин.

Шу йилннинг 1 март куни старт оладиган Ўзбекистон чемпионати Суперлига ўйинларининг биринчи ва иккинчи тур ўйинлари бошланиш вақтлари белгиланди. Бу ҳақда ЎзПФЛ Матбуот хизмати хабар берди.
            
Хабарда айтилишича, ўйинларнинг бошланиш вақти мухлисларнинг ишдан кейин стадионга етиб келиш имкониятларини эътиборга олиб, ўйинлар кеч соат 18:00 ва 20:00 ларга белгиланди.
 
Шунингдек, ЎзПФЛ 3-4 тур, ваҳоланки қолган ўйинлар вақти қачон белгиланиши, бу тизим мавсум якунига қадар амал қилиши ҳақида ҳеч қандай маълумот келтириб ўтмаган.
 
1-тур.
1 март
“Нефтчи” – “Насаф”                    20:00
“Қизилқум” – “Локомотив”        18:00
2 март
“Пахтакор” – “Сўғдиёна”           20:00
“Металлург” – “Навбаҳор”         18:00
3 март
“Бухоро” – “Қўқон-1912”           18:00
“Бунёдкор” – АГМК                   20:00
 
2-тур
8 март
АГМК – “Навбаҳор”                   18:00
“Қўқон-1912” – “Қизилқум”       20:00
9 март
“Насаф” – “Бухоро”                    18:00
“Локомотив” – “Металлург”       20:00
10 март
“Сўғдиёна” – “Нефтчи”              18:00
“Бунёдкор” – “Пахтакор”           20:00
 
Маълумот ўрнида, бир йил аввал ва бундан аввалги Олий лига ўйинларининг бошланиш вақти соат 14:00 дан бошлаб токи 19:00 га қадар белгиланар эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Суперлига 1-2-тур 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!