...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрон президенти Халқаро ядро келишувлари ҳақида гапирди


19:02, 17.02.2018 Олам
 2 411

Ҳасан Руҳоний ядро қуролларидан фойдаланиш бўйича ўзининг фикрларини маълум қилди.

Бугун, 17 февраль куни Эрон Ислом Республикаси президенти Ҳасан Руҳоний расмий ташриф билан Ҳиндистонда бўлди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар бермоқда.
 
Руҳоний ҳинд расмийлари билан учрашув чоғида Эроннинг ядро қуролларни қўллашда халқаро шартномаларни бажариш мажбурияти ҳақида гапирди.
 
Президент Руҳоний бу ҳақда қуйидагиларни айтди:
 
“Эрон 2015 йилда 6 давлат томонидан имзоланган ядро қуролларини қўллаш бўйича Халқаро битимга амал қилади. Биз ўз зиммамиздаги мажбуриятларни бажаряпмиз”.
 
Ўз навбатида АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга нисбатан вазиятни юмшатиш ташабусини билдирмоқда.
 
Унга кўра, агар Эрон ядро келишувлари бўйича ўз вазифаларини бажарса, унга нисбатан қўлланган санкцияларни юмшатишга ваъда берган.
Икром Раҳмон

Теглар:Эрон Ҳасан Руҳоний ядро келишуви 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!