...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳасан Руҳонийдан расмий баёнот: “Саудия АҚШ ёрдамисиз журналистни ўлдирмаган бўларди”


20:08, 24.10.2018 Олам
 4 826

У мазкур қотилликни ИШИД террорчи ташкилоти ҳаракатларига ташбеҳ қилди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний журналист Жамол Хошхожийнинг ўлдирилиши юзасидан баёнот берди. Баёнот Эрон президентининг расмий сайтида эълон қилинди.
 
Руҳонийнинг фикрича, саудиялик қотиллар АҚШ ҳукумати қўллаб-қувватловисиз мухолиф журналист Жамол Хошхожийни йўқ қилмаган бўларди.
 
“Биз ташкиллаштирилган қотиллик гувоҳи бўлдик. Менимча, Саудия АҚШнинг рухсатисиз қотилликка журъат этмаган бўларди. Подшоҳлик ҳеч қачон АҚШга қарши чиқмайди”, дея маълум қилди Руҳоний.


 
Ҳаттоки, Эрон раҳбари ташкиллаштрилган қотилликни террорчи гуруҳ ИШИД ҳаракатларига ҳам ўхшатди.
 
Бундан ташқари, Ҳасан Руҳоний Туркия ҳозирги ҳолатда муҳим рол ўйнаши мумкинлигини айтиб, мамлакатни холис суриштирув жараёнини ўтказишга чақирди.
 
Аввалроқ, журналистнинг ўлдирилиши юзасидан АҚШ позицияси эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Жамол Хошхожий Ҳасан Руҳоний Журналист можароси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!