...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси қотилликда айбланмоқда


18:06, 17.11.2018 Олам
 7 719

Марказий разведка бошқармаси Валиаҳд шаҳзодага айблов эълон қилди.

АҚШнинг Марказий разведка бошқармаси журналист Жамол Қошиқчининг қотиллиги Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон буюртмасига кўра амалга оширилганини таъкидлаяпти. Бу ҳақда “Washington Post” нашри хабар берди.
 
Валиаҳднинг укаси Қошиқчи билан телефон суҳбатида у Саудия Арабистонининг Туркиядаги консулхонасига ажрим масаласи бўйича келиши кераклигини айтади. Айтиб ўтиш жоизки, у суҳбат давомида ташриф мутлақо хавфсиз ўтишига кафолат беришини қайд этган.
 
Лекин валиахднинг укаси ОАВга берган интервьюсида журналист билан ҳеч қандай телефон орқали суҳбат бўлмаганини ва уни консулликка чақириш учун тайинли сабаб йўқлигини айтиб ўтган.



"Washington Post" журналистни консулликда ўлдирилиши олдиндан режалаштирилганлиги ҳақида бирон тайинли фикр айтиб ўтмаган.
 
Марказий разведка бошқармаси маълумотига кўра,  президент Трампнинг қироллик оиласига бўлган илиқ муносабатига қарамай, АҚШ Саудияга нисбатан босимни кучайтириши мумкин.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Саудия Арабистони бош прокуратураси Жамол Қошиқчи иши билан боғлиқ шахсларга нисбатан ўлим жазоси қўлланилишини талаб қилган еди.
Зафарбек Араббоев

Теглар:Қотиллик Жамол Хошиқжий Муҳаммад ибн Салмон Журналист можароси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!