...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ватанга қайтаётган ўзбекистонликлар автобуси Оренбургда бузилиб қолди


17:29, 17.11.2018 Олам
 3 410

Автобус 43 нафар Ўзбекистон фуқароси билан Уфадан келаётган бўлган.

Куни кеча Октябрск тумани полициясининг навбатчи қисмига “Уфа-Оренбург” йўлининг 299 км.да автобус йўлнинг бир бўлагини тўсиб қўйгани ҳақида хабар тушган.
 
Инспекторлар воқеа жойига етиб боргандв буюртма қилинган Neoplan автобуси бузилгани сабаб мажбуран тўхтаганини кўрган. У 43 нафар Ўзбекистон фуқароси билан Уфадан келаётган бўлган.
 
Йўл-патрул хизмати ходимлари ФВВ ва маҳаллий маъмуриятга хабар берган. Воқеа жойига мутахассис уста юборилган. У носозликни топиб, уни бартараф қилган.
 
Йўловчиларга Октябрск туманига бориб, исиниб олиш таклиф қилинган. Бироқ улар рад қилишган. Автобус қиздирилган ва уларнинг ҳаётига ҳеч қандай хавф бўлмаган.


 
Ҳуқуқ-тратибот органи ходимлари Ўзбекистон фуқароларининг ҳужжатларини текшириб, миграция қоидаларига зид ҳеч нима аниқлашмаган.
 
Автобус тузалгач, йўловчилар Ўзбекистонга йўл олишган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Оренбург Автобус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!