...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суперлига. Бухородаги ўйин тақдирини бир гол ҳал этди


20:46, 03.03.2018 Спорт
 3 137

“Бухоро” клуби ўз уйида “Қўқон-1912”ни қабул қилиб, қийинчилик билан ғалаба қозонди.

Бугун, 3 март куни Бухородаги “Спорт соғломлаштириш мажмуаси”да Суперлиганинг 1-тури доирасида марказий ўйинлардан бири бўлиб ўтди. “Бухоро” клуби ўз уйида “Қўқон-1912”ни қабул қилиб, қийинчилик билан ғалаба қозонди.
 
Учрашув курашларга бой тарзда кечди. Мезбонлар бутун ўйин давомида ҳужумкор ўйин намойиш қилишган бўлса, қўқонликлар ишончли ҳимояланиб, қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қилишди.

Aziz Rametov tavsiya etadi!
 
Бухороликлар бир нечта вазиятда дарвозага аниқ зарба беришнинг имконини топа олишмади. Шунингдек, Нўъмон Ҳасанов шогирдларида ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди, аммо уларга аниқлик етишмади.
 
Ниҳоят, баҳснинг 78-дақиқасида Бақоев шогирдлари стандарт вазиятдан фойдаланиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлишди.
 
Бурчакдан етказилган узатмани Қутибоев бош билан дарвозабон майдончасига олдига ташлаб берди. “Қўқон-1912” ҳимоячилари бу жойда Филипосянни қаровсиз қолдиришди ва Артём яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.
 
Шу тариқа, “Бухоро” мавсумни мухлислари кўз олдида ажойиб ғалаба билан бошлади.
 
Суперлига, 1-тур.
“Бухоро” – “Қўқон-1912” 1:0.
Гол: Артём Филипосян (78).
 
“Бухоро: 30. Асилбек Амонов, 7. Асланмурод Аманов (77. Жавоҳир Қаҳрамонов-46), 8. Саламат Қуттибоев, 10. Шавкат Саломов, 11. Санъат Шихов, 16. Артём Филипосян, 18. Шавкат Муллажонов, 22. Шахбоз Эркинов (14. Баҳодир Насимов-46), 27. Раббим Ҳасанов, 86. Азиз Ибрагимов (55. Раҳматулло Бердимуродов-76), 89. Сергей Русецкий.
 
“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов, 9. Носир Отақўзиев, 10. Жавоҳир Сидиқов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Қўқон-1912 Бухоро Суперлига 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!