...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурия қўшинлари мамлакатни террорчилардан озод қилмоқда


20:30, 03.03.2018 Олам
 3 165

Сурия ҳарбий кучлари жангарилар таъминоти ўтувчи йўлни кесиб қўйишди.

Сурия қўшинлари Шарқий Ғутадаги Жабал ал-Марж тепалигида “Жабҳат ан-Нусра” террористик гуруҳи ва бошқа террорчи тузилмаларга қарши амалиёт ўтказмоқда, деб хабар беради ТАСС ахборот агентлиги.
 
Маълумотларга қараганда, ҳарбийлар пойтахт Дамашқнинг шимолида жойлашган Ҳош-Зурайк районини эгаллаб, Дума шаҳридан 4 километр жанубдаги Шейфуния таянч нуқтасини қуршаб олмоқда.
 
Alisher Uzoqov tavsiya etadi!

Сурия ҳукумати ушбу  ҳарбий амалиёт Шарқий Ғутада қолган тинч аҳолини террорчилар ҳудудидан чиқариб олиш учун амалга оширилаётганини билдирди.
 
Аввалроқ, Сурия ҳарбий кучлари жангарилар таъминоти ўтувчи йўлни кесиб қўйишган эди.
 
Бундан ташқари, Сурия Ҳарбий ҳаво кучлари Арбин, Ҳораста, Жобар шаҳарларидаги жангариларнинг ҳимоя чегараларига ҳам зарба берган эдилар.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сурия Шарқий Ғута 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!