...
МЕНЮ
ONLINE TV

Швецияда араб муҳожири полиция ходими томонидан кескин ҳақорат қилинди ва дўппосланди


16:55, 28.04.2016 Олам
 2 617

Нобахт Аҳад бошидан қаттиқ зарба олган. Полиция ходимига нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Швециялик полиция ходими мамлакатга бошпана излаб келган ва муҳожирлар марказидан ҳайдаб чиқарилган одамга “Уйингга бор, сен араб босқинчисисан”, деб ҳақорат қилгани учун тергов қилинмоқда. Бу ҳақда “The Independent” хабар берди.
 
Швециянинг жануби-шарқидаги Эммабода шаҳрида муҳожирлар ўртасида муштлашув келиб чиққани ҳақидаги хабардан сўнг, полиция ходимлари бу ерга етиб келадилар.
 
Нобахт Аҳад исмли шахс полиция томонидан ҳақорат қилинган ва у яшаб турган меҳмонхонадан олиб чиқилиб, бир неча километр узоқликдаги ўрмонга олиб кетилган.
 
Полиция ходимларидан бири Аҳадга “Уйинга бор,  сен лаънати араб. Ўзингни мамлакатингга бор. Жин урсин сени лаънати  телба”,  дея бақирган.
 
“Улар мени дўппосладилар.  Полициячилардан бири қўлига қаттиқ буюм олиб зарба берди ва бошимдан қон отилиб чиқди”, дейди Аҳад.
 
Жабрланувчининг айтишича, у аслида муҳожирлар марказидаги меҳмонхонада турмаган,  балки қаҳва ичиш учун бу ерга таклиф этилган. 
 
Ирқчилик қилгани ва ғайриинсоний ҳаракатлари учун полиция ходимига нисбатан жиноий иш очилди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Швеция Эммабода 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!