...
МЕНЮ
ONLINE TV

Элтон Жон ва Леди Гага ҳамкорликда либослар ва аксесуарлар коллекциясини яратишди


16:34, 28.04.2016 Шоу-бизнес
 2 650

“Муҳаббат ва жасорат” номли ушбу коллекция 1 майдан савдога чиқарилади.

АҚШ хонандаларининг деярли ҳар бири қўшиқ куйлашдан ташқари ўзининг алоҳида бизнеси ва ҳоббисига эга. Бу ҳеч кимга сир эмас, албатта. Бир неча йиллар давомида бир-бири билан қалин дўст бўлган Элтон Жон ва Леди Гага ҳам мавжуд бошқа бизнесларидан ташқари ҳамкорликда “Love Bravery” номли либослар ва аксесуарлар коллекциясини омма эътиборига ҳавола қилиш остонасида туришибди. Бу лойиҳанинг муваффақиятли амалга ошишида ҳар икки хонандага АҚШнинг Масу универмаглари тармоғи яқиндан ёрдам беради. Бу ҳақда “Capelino.com” нашри хабар берди.
 
Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар дунё бозорига 1 май куни чиқиши режалаштирилмоқда. Бироқ барча маҳсулотларни дўконлардан интернет орқали онлайн тарзда сотиб олиниши лозим бўлади. 9 майга келиб тўпламлар Масу тармоғининг 150 дан ортиқ дўконларига сотувга чиқарилади.
 
Тўпламларни яратишда хонандаларга дизайнер Натали Жерманотта ҳамда модельер Брэндон Максвелл ёрдамлашишди. Гарчи тўпламларда бошқаларнинг ғояларидан фойдаланилган бўлсада, уларда асосан икки хонанданинг истаклари акс этган.
 
“Бизнинг “Love Bravery” (Муҳаббат ва жасорат) номли либослар тўпламимиз ўзига хос тарзда омма қўлига етиб боришини режа қилаяпмиз. Бу либослар ҳаёт қийинчиликларидан  умид ҳамда истак билан чиқиб кета олиш, одамларни қандай бўлса, шундайлигича қабул қилиш маъносини беришига ишонамиз”, дейди Элтон Жон тўпламни реклама қилар экан.

Маълумотларга қараганда, хонандалар ҳамкорлигида яратилган ушбу либослар тўпламидан енгсиз оқ-қора футболкалар, пушти рангдаги “туника”лар ва турли аксесуарлар билан бойитилган бошқа либослар, сумкалар ўрин олган.

Ҳозирча тўпламдаги маҳсулотларнинг баҳоси 12-99 АҚШ долларигача бўлган нархда баҳоланмоқда. Ушбу тўпламлар савдосидан тушадиган маблағнинг чорак қисми хайрия ишларига, хусусан, Леди Гага ва Элтон Жоннинг Born This Way номли ОИТСга қарши кураш фонди учун ҳам сарфланади.
Умида Якубова

Теглар:Леди Гага Элтон Жон Love Bravery 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!