...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайси юлдузлар учун бошқа давлатларга бориш тақиқланди?


12:48, 14.08.2017 Шоу-бизнес
 6 548

2007 йилда Бейонсенинг Малайзияга бориши тақиқланди. Бунга мамлакатдаги маҳаллий ислом партиясининг шикояти сабаб бўлди.

Бироз олдин Хитой ҳукумати хонанда Жастин Биберни мамлакатга ташриф буюришини тақиқлаб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо бундай чекловлар фақатгина Жастин Бибергагина тааллуқли эмас. У каби яна қатор машҳулар бошқа давлатларга бориш ҳуқуқидан маҳрум бўлган. Уларнинг айримларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
 
Леди Гага – Хитой. Жастин Бибер каби Леди Гага ҳам Хитойга бориш имкониятидан маҳрум. У ҳам Хитой ҳукуматининг “қора рўйҳати”га тушганлардан. Бунга сабаб эса, 2016 йилда Леди Гаганинг Тибетлик руҳонийлар йўлбошчиси Далай-лама билан учрашгани бўлди. Шундан сўнг Хитойда унинг барча қўшиқларига чеклов ўрнатилди.


 
Алек Болдуин – Филиппин. 2009 йилда Дэвид Леттерманнинг шоусидаги аҳмоқона ҳазили туфайли  Алек Болдуин бутун умр Филиппинга қадам босолмайдиган бўлди. Унга кўра, Алек ишқий муносабатлардаги бир неча кўнгилсизликлардан кейин ўзини оқлаш баҳоналарининг ичида энг мантиқлиси Филиппиндан ўзига келин буюртма қилиш эканлигини айтган. 


 
Брэд Питт – Хитой. Бошқа давлатларга қараганда энг кўп Хитой америкалик хонандаларнинг ташрифига тақиқ қўйган бўлса керак. Унинг навбатдаги қурбони Брэд Питт. Бунга сабаб, актёр “Тибетдаги етти йил” драмасида суратга тушгани бўлди.


 
Бейонсе – Малайзия. 2007 йилда Бейонсенинг Малайзияга бориши тақиқланди. Бунга мамлакатдаги маҳаллий ислом партиясининг шикояти сабаб бўлди. Уларнинг фикрича, хонанданинг кийимлари ва рақси ҳаддан зиёд очиқ.   

Нигина Ҳакимова

Теглар:Жастин Бибер Леди Гага Хитой Алек Болдуин Брэд Питт Бейонсе 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!