...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шуҳрат Нуралиев қачон дафн этилиши маълум қилинди


09:00, 23.11.2017 Шоу-бизнес
 19 729

Ижтимоий тармоққа унинг суратини жойлаштириб, илиқ хотираларини ёзиб қолдираётганлар Нуралиевнинг кенг қалб эгаси ва самимий инсон бўлганига алоҳида урғу беришмоқда.

Актёр Шуҳрат Нуралиев кеча, 22 ноябрь куни 37 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Кўплаб спектакллар, фильмлардаги роллари билан томошабинлар қалбидан жой олган актёр самимийлиги ва ҳазиллари, табассуми билан одамлар қалбида қолди. Ижтимоий тармоққа унинг суратини жойлаштириб, илиқ хотираларини ёзиб қолдираётганлар Нуралиевнинг кенг қалб эгаси ва самимий инсон бўлганига алоҳида урғу беришмоқда. 

Бир неча йил оғир хасталик билан курашган актёр шифохонада вафот этди. Унинг яқинлари берган маълумотларга қараганда, Шуҳрат Нуралиевнинг тобути бугун, 23 ноябрь куни Тошкентнинг Сергели даҳасидаги уйидан соат 14:00 да кўтарилиб, аср намозидан сўнг Назарбек даҳасидаги қабристонга дафн этилади. 

Шуҳрат Нуралиев оилада бош фарзанд эди. Эндигина 55 ёшни қаршилаган онасининг ҳозирги ҳолатини тасаввур қилиш қийин эмас. У ўғли ҳақидаги шум хабарлар тарқалган дақиқаларда ҳам умид қилишдан, Яратгандан ўғлини қайтариб беришини сўрашдан тўхтагани йўқ. 

Тақдир... Хасталик истеъдодли актёр, самимий инсон, онаси ва жигарларининг суянган тоғи, 3 фарзанднинг отаси бўлган Шуҳрат Нуралиевни орамиздан олиб кетди. 

Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Шуҳрат Нуралиевнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Теглар:Шуҳрат Нуралиев Актёр 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!