...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент олийгоҳини тамомлаган машҳур актёр вафот этди


12:26, 09.12.2017 Олам
 5 240

Актёр талабалик даврида радиода сухандон бўлиб ишлаган ва ўзбек тилида эшиттиришлар олиб борган.

Машҳур актёр Леонид Броневой бугун эрталаб, 88 ёшида вафот этди.
 
Актёрнинг дафн маросими тўғрисидаги қўшимча маълумотлар кейинроқ маълум қилинади.
 
Леонид Сергеевич Броневой 1928 йил 17 декабрда Киев шаҳрида туғилган. 1950 йилда Тошкент Давлат театр ва рассомчилик институти (ҳозирги Ўзбекистон санъат институти)ни тамомлаган.
 
Броневой Талабалик даврида радиода сухандон бўлиб ишлаган ва ўзбек тилида эшиттиришлар олиб борган. У 1964 йилдан бошлаб фильмларда суратга тушган.
 
Актёр “Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси” фильмидаги роли туфайли катта машҳурликка эришган. 2008 йилда эса “Ника” мукофоти билан тақдирланган. 
Обил Сафаров

Теглар:Актёр Леонид Броневой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!