...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сақланишимиз керак бўлган 7 та оддий одат


19:35, 26.02.2018 Бу қизиқ
 8 486

Инсон доимо ўз саломатлиги ҳақида қайғуриб яшаши лозим.

Ўта зарарли бўлмаган, аммо инсон саломатлиги учун гигиеник хато бўлган кундалик 7 та оддий одатларимиз ҳақида “adme.ru” нашри маълумотлар берди.
 
Биз кундалик ҳаётимизда хатога йўл қўядиган қуйидаги одатлар билан танишинг:

Alisher Uzoqov tavsiya etadi!
 
  1. Қўлларини иссиқ сувда ювиш.
 

 
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, қўлларни иссиқ сувда ювиш микробларни ўлдиришга ёрдам бермайди. Чунки киши қўлларини чайиши учун 5 сония ишлатади холос. Микробларнинг ўлиши учун эса 1 дақиқа керак бўлади. Шунингдек, қўлларни доимий иссиқ сувда ювиш терининг сезувчанлигини ўлдиради ва уни емиради.
 
  1.  Ювилган қўлларни электр қуритгичда қуритиш.
 

 
Электр қуритгичлар ҳавога қўшиб микробларни ҳам пуркайди. Шу боис танага янги микроблар ўрнашиб қолади. Аслида, ювилган қўлларни қоғоз сочиқларда қуритиш мақсадга мувофиқ.
 
  1. Пакетлардан сабзавотлар солиш учун бир мартадан ортиқ фойдаланиш.
 

 
Сабзавотлар ва бошқа махсулотлар учун пакетлардан бир мартадан ортиқ фойдаланиш 99,9 фоиз микробларнинг юқишига сабаб бўлади.  Айниқса, хом гўшт солинган пакетларда кўплаб вируслар ўрнашиб қолиши эҳтимоли юқори.
 
  1. Сабзавотлар ва хом гўштни битта тахтакачда кесиш.
 

 
Хом гўштда кўп микроблар ва бактериялар бўлади. ёғоч тахтакашларда гўшт кесиш уларни тахтакачга ҳам ўтказади. Шунинг учун, мутахассислар кўпроқ гўшт ва сабзавотларни алоҳида тахтакачларда кесишни ва иложи борича тахтакачларнинг ёғоч бўлмаганларидан фойдаланишни маслаҳат беришади.
 
  1. Раковинада идишларни ивитиб қолдириш.
 

 
Кўпчилик ювилиши лозим бўлган идишларни раковинада анча вақтгача ювгич билан ивитиб қолдиради. Бу эса турли микроблар, айниқса, раковинадаги қолиб кетган микробларнинг тарқалишига учун шароит яратади.
 
  1. Қўл телефонни карманга солиб қўйиш.
 

 
Қўл телефонидаги микроблар унитаз артофидагидан кўра 10 марта кўп бўлади. Уни карманга солиб юриш эса, карманга солинадиган бошқа буюмларга ҳам микроб юқтириши турган гап. Шу боис қўл телефонини ҳар куни нам салфеткаларда артиш тавсия қилинади.
 
  1. Ширинликларни дўстларнигиз билан баҳам кўринг.
 

 
Кўпинча таомланишда дўстлар билан ширинликлар ва қовурилган картошкаларни истеъмол қилиш инсон организмида фойдали бактерияларни ҳосил қилади. Чунки бунда кишининг кайфияти кўтаринки бўлади ва меёрда овқатланади. Лекин касал беморлар билан алоҳида идишда овқтланиш тавсия этилади.
Икром Раҳмон

Теглар:одатлар бактериялар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!