...
МЕНЮ
ONLINE TV

Биз ўйланмай амал қиладиган одоб қоидалари тарихига назар


20:56, 03.10.2018 Бу қизиқ
 4 059

Масалан, одамлар қачондан бери қўл бериб сўрашадилар ва нега?

Кунимизда биз учун одатий ҳолга айланган қоидалар, этика нормалари мавжуд. Масалан, тонгда ва кечки пайт ювиниш. Биз кўришганимизда қўл бершга ёки тост айтганимизда қадаҳларимизни уриштиришга одатланганмиз. Аммо кўпчилигимиз нега бундай қилишимиз ҳақида ҳеч ҳам ўйлаб кўрмаганмиз.
 
Adme.ru шундай одатлар қаердан келиб чиққани ҳақида маълумот берди.
 
1. Кўришганда қўл бериб сўрашиш лозим

 

Бу тасаввур қилиш мумкин бўлгандан анча эски одат. Афинадаги Акрополнинг янги музейида “Гера ва Афинанинг қўл бериши” ҳайкали бор ва унинг эрамиздан аввалги V асрга оидлиги қайд этилган.
 
Ваҳоланки бу одатнинг айнан қачон пайдо бўлганини аниқлаш имконсиз. Аммо тарихчилар бу одат кишининг яхши ниятда эканини кўрсатувчи белги эканини айтадилар. Биринчидан, бундай кўришиш учун етарлича яқинга келиш керак бўлади. Иккинчидан, ўнг қўл бериб кўришганда қаршидаги одамнинг қуроли йўқлиги маълум бўлади.
 
2. бино ичида бош кийимни ечиш керак


 
Авваллари эркаклар кўпроқ шляпа кийим юрганлар шу сабабдан бу қоида ҳам актуал бўлган. бироқ бино ичида бош кийимни ечиш анъанаси сақланиб қоляпти. Аммо бугун бу одам анчайин содда шаклда изоҳланади: ёмғир томчиси ва қор парчаси хона бўйлаб ёйилиб кетмайди..
 
Тарих билан боғланган изоҳ ҳам мавжуд. Қадим замонларда бу ҳаракат жентелменнинг қўлида қурол йўқлигини англатган.
 
3. Тушлик вақтида тирсакларни стол устига қўйиш мумкин эмас


 
Қадим замонларда столар ёғоч ходага ўрнатилган. Бундай буюмларнинг мустаҳкам бўлиш эҳтимоли кам, яна кимдир тирсакларини унга қўйиб, оғирлигини ташласа, овқат ерда бўлиши ҳеч гап эмас.
 
Бу ҳолга яна бир изоҳ мавжуд. Ўрта асрларда базм ва зиёфатларда меҳмонлар жуда кўп бўлган ва кимдир тирсагини столга қўйиб ўтирса, табиийки, кўпроқ жой эгаллаган. Бу ҳол унинг ёнидаги одамга ёқмаганига ҳеч шубҳа йўқ.
 
4.Тост айтгач, қадаҳларни уриштириш керак


 
Бугун биз буни ҳеч ўйламай амалга оширамиз ва бу анъананинг келиб чиқишига икки изоҳ бор. Биринчи назарияга кўра, қадаҳларни уриштирганда бир нечта томчи бўлса ҳам ичимлик иккинчи қадаҳга тушган. Бу амалда ичимлик заҳарланмагани исботланган.
 
Бошқа назария афсоналар билан боғлиқ. Ўрта асрларда одамлар алкоголли ичимликларда ёвуз руҳлар яшайди деб ҳисоблаган. Шиша ва темирнинг урилиши уларни қўрқитади деб ишонилган.
 
5. Аёллар учун стулни суриб бериш керак


 
Қадим замонларда бу ҳақиқатда муҳим саналган. Аёллар кенг кўйлак кийганликлари сабабли стол атрофида қулай ўтириб олишга қийналганлар. Шу сабабдан уларга йигитлар ёрдамга келган.
 
Бугун кийимлар қулай ва кўплаб аёллар шим кийишни бошлагач, бу одат амалда эскирган. Аммо эркаклар ҳамон ўз йўлдошларининг стулини суриб беради ва бу ёқимли ҳолат.
 
6. Эснаётганда қўл билан оғизни ёпиш лозим


 
Бизнинг давримизда бу ҳар бир тарбияли одам учун бутунлай оддий ҳолдек қабул қилинади. Ҳеч ким нега бу одам юзага келгани ҳақида ўйлаб кўрмаган бўлса керак. Маълум бўлишича, бу бизнинг қадим ўтмишдаги аждодларимиз билан боғлиқ. Улар эснаётганда инсоннинг руҳи танасидан чиқиб кетади деб ҳисоблашган. Буни эса ҳеч ким истамайди. Кейинроқ эса одамлар ўлат тарқаганда оғизни беркитмай эснаш касалликнинг юқишига сабаб бўлади деб ҳисоблашган. Яна ҳам кейинроқ, эснаш зерикиш аломати сифатида қабул қилинган ва уни суҳбатдошга кўрсатиш одобдан эмас, деб ҳисобланган.
 
7. Аксирган одамга “соғ бўл” дейиш керак


 
Инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатларда соғлик тилаш God bless you деб эшитилади. Бу иборанинг илдизи узоқ ўтмишда деб ҳисобланади.
 
590 йилда Европада ўлат тарқайди. Рим папаси Григорий I ҳар бир аксирган одамга “ҳудо сизни паноҳида асрасин” деб айтишни буюрган. Негаки, бу касалликнинг биринчи белгиси бўлган. Кейинроқ ибора соғлик тилаш маъносини англата бошлаган.
 
8. Қўл билан кўрсатиб бўлмайди


 
Болаликдан биламизки, бундай қилиш яхши эмас. Бироқ бу қоиданинг афсоналар билан боғлиқлик изоҳи мавжуд экан.
 
Бизнинг аждодларимиз кимнидир қўл билан кўрсатганда тасодифан ёмон кўзларни жалб қилиш мумкин деб ҳисоблашган кўринади. Ахир, бундай ҳаракат эътиборни тортади. Атрофда эса қандай одамлар борлигини билиб бўлмайди.
 
9. Ерга туфлаш мумкин эмас


 
Бошидан айтиш керак: баъзи маданиятлар учун бунинг ҳеч қандай ножўя ери йўқ. Масалан, Хитойда оғизда сўлак йиғилиб қолса, одам ўзини ноқулай ҳис қилмасдан туфлаб ташлаши кераклиги оддий ҳол ҳисобланади.
 
Европаликлар ва америкаликлар учун ерга туфлаш маданият доирасида деб ҳисобланмайди. Кўплаб касалликларни бошидан ўтказган ўтмишдаги одамлар буни касаллик тарқашида асосий омил деб билган.
 
10. Ресторан ёки кафеда чой-чақа қолдириш зарур


 
Кўп ҳолларда бу одат билан дуч келганда нега бундай қилиш эмас, айнан қандай сумма етарли бўлиши бизни ўйлантиради. Бу одат кишининг зиқна эмаслигидан бошқа изоҳларга ҳам эга.
 
Чой-чақа қолдириш ўрта асрларда Европада пайдо бўлган. Овқатланиш жойлари ва қаҳвахоналарда таом сифати ва тезда келишидан қайғурмаслик учун бироз кўпроқ пул тўлаш керак бўлган. бу одат бизгача бироз ўзгариб етиб келган. Эндиликда чой-чақа буюртма вақтида эмас, овқатланиб бўлгач берилади.
 
Шундай қилиб, турли одатлар тарихи билан танишдик. Қайси одат тарихи сизни кўпроқ ҳайрон қолдирди?
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Одатлар факт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!