...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шоҳжаҳон Жўраев отаси ҳақидаги мудҳиш хабарнинг ёлғон эканини сурат билан исботлади


12:14, 02.02.2017 Шоу-бизнес
 27 303

Гарчи интернетда яшин тезлигида тарқалаётган гаплар ёлғон экани маълум қилинган бўлса-да, Шерали Жўраев мухлислари орасида аллақачон гап-сўзлар болалаб бўлди.

Шу кунларда Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг вафот этгани ҳақида ижтимоий тармоқларда турли миш-мишлар тарқатилаётгани ҳақида хабар берган эдик.  
 
Гарчи интернетда яшин тезлигида тарқалаётган гаплар ёлғон экани маълум қилинган бўлса-да, Шерали Жўраев мухлислари орасида аллақачон гап-сўзлар болалаб бўлди.  
 
Шу сабабли бўлса керак, ҳофизнинг тўнғич ўғли Шохжаҳон Жўраев Instagram’даги саҳифасига кеча, 1 февраль куни отаси билан тушган суратини жойлаштирди.  Суратга остига ўйлашимизча, хонанданинг маъмури изоҳ ёзиб қолдирди. Унда мухлислардан турли гап-сўзларга ишонмасликлари илтимос қилинади:
 
“Диққат! Telegram’да тарқалган ёлғон хабарларга ишонманглар.  Бу ҳасадгўй кимсаларнинг атайлаб ўйлаб топган навбатдаги ёлғони. Яратганга шукрлар бўлсинки, Шерали Жўраев кўриб турганингиздек соппа-соғ. Ота-бола бирга тушлик қилишяпти.
 
Устозимиз ҳали кўп йиллар халқимизга ўз қўшиқлари билан холис хизмат қилишларини Яратгандан сўраб қоламиз.
 
Ҳар хил ёлғон миш-мишларни тарқатаётганларга ҳам Худо инсоф берсин”.
Умида Якубова

Теглар:Шерали Жўраев Шоҳжаҳон Жўраев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!